Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Ўзбекистон Қозоғистон билан автобус қатновини тиклади


Автобуслар эпидемия сабабли чекловлардан сўнг орадан икки йил ўтиб яна қатновларини тиклади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги автобс қатновлари жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб яна йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги маълум қилди.

Хабарда “2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб Тошкент-Нур-Султон, Тошкент-Алмати, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Туркистон, Тошкент-Иргили, Чирчиқ-Чимкент, Чирчиқ-Алмати йўналишларида рейслар режалаштирилган” деб маълум қилинди.

Ўзбекистон бундан ташқари Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобус қатновларини амалга оширишни ҳам режалаштирмоқда.

Ўзбекистон билан Қозоғистон орасидаги халқаро автобус қатновлари 2020 йил 16 март куни пандемия туфайли тўхтатиб қўйилган эди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!