Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Рашид Аюпов Кентау ҳокими этиб тайинланди


Туркистон вилояти ҳокими кўрсатмаси билан Кентау ҳокими лавозимига Рашид Аюпов тайинланди.

Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев янги ҳокимга мваффақиятлар тилаб, аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш учун ижтимоий-иқфтисодий соҳалардаги ишларни кучайтиришни топширди.

Вилоят ҳокими Кентау аҳолиси 100 мингдан ортиқ эканлигига урғу бериб, айнан шунинг учун шаҳар ҳокимига катта масъулият юкланганини таъкидлади.

Рашид Аюпов 1981 йил Кентаушаҳрида туғилган. 2019 йил июль ойидан 2021 йилгача Туркистон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган. Кентау ҳокими этиб тайинлангунича эса Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда эди.

Кентаунинг собиқ ҳокими Даурен Махажанов йўлларни таъмирлаш тендерида ғолиблик учун МЧЖ директоридан 98,5 минг доллар пора олишда айбланиб ҳибсга олинганди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!