Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Янги совға – янги китоб!


Қорачиқ қишлоғининг қалам аҳлидан китобхонларга яна иккита совға тақдим қилинди. Қадрли устоз, мураббий-педагог, яссавийшунос адиб Аширмат ака Толипов ўтган ҳафта китобхонларига бирданига иккита совға тортиқ қилди. Бу гал муаллиф китобсеварларга маънавий меросларимиздан иккита маросим борасида жамлаганларини тақдим қилишга қарор қилибди. Ҳар иккала меҳнат ҳам ихчамгина рисола кўринишида ва Чимкентда чоп этилган.

Биринчи рисола 80 бетлик “Мавлид-ун-Набий” бўлиб, унда кенг китобхон оммасига халқимизнинг қадимий удумларидан Мавлид маросими ҳақида қониқарли маълумотлар берилган.

Иккинчи рисола эса, 48 бетлик “Қурбонлик муҳим ибодат. Қурбон ҳайити – катта байрам” номи билан чоп этилган. Унда яна бир диний маросим ва байрамларимиздан Қурбонлик ҳақида тафсилотли маълумотлар жамланган.

Аширмат аканинг нашр этилган “Қул Хожа Аҳмад Яссавий” (2011) монографияси, “Улуғ уммон олдида” (2012) шеърий тўплами, “Қорачиқ ва қорачиқликлар” (2016), “Ҳаж сафари ва қорачиқликлар” (2020) каби асарлари мавжуд.

Қизиқувчилар Аширмат аканинг ўзига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!