Қорачиқликлар Самарқандда
2022-09-19 636 0
18 сентябрь куни Қорачиқ аҳлидан 50 киши Самарқандга отланди. Ўзбекистонда раҳбарият алмашганидан бери бўлаётган ижобий ўзгаришларни Қозоғистон ўзбек аҳолиси ҳам мароқ билан кузатиб келаётган эди. Айниқса зиёратгоҳларга берилаётган эътибор билан туристларга шай қилинган шароитлар деярли барча чет элликни қизиқтирмай қўймайди.
Қорачиқликлар ҳам анчадан бери Самарқанд-Бухоро зиёратларига талпинадию, лекин мавриди келмаётган эди. Яқинда қишлоқ бош имоми Усмон Шарипов бошчилигида бир гуруҳ муташаббис оқсоқоллар зиёрат режаларини тузишга киришганди. Натижада 50 нафар қорачиқлик бугун ўзларини авлиёлар диёрида кўриб туришибди. Сафарларингиз бехатар, зиёратларингиз қабул бўлсин.