Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон янги АХКМ (ЦОН) очилди


Туркистон шаҳрида янги аҳолига хизмат кўрсатиш маркази очилди.

Энди шаҳар аҳолиси учун ўзига қулай бўлган марказни танлаш имкони туғилди. Янги АХКМ Толеби кўчаси 65 б-биносида жойлашган. Бу эски “Аптека” бекатининг рўпарасида жойлашган.

Янги марказда анъанавий давлат хизматларидан бўлак қўшимча аҳоли операторлар ёрдамисиз керакли ҳужжатларни олиш имконига ҳам эга.

Компания хабарида “Янги марказда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида янги технологиялар, жумладан янгиланган электрон навбат тизими, келган одамлар сони ва ходимларнинг ўз жойида бўлишини таҳлил қиладиган, суҳбатни ёзиб оладиган видео ва аудио оқимларни бошқариш хизмати ишга туширилган” деб маълум қилмоқда.

Марказда иш ўринлари 13 тадан 21 кишига кўпайтирилган. Бу кўпроқ аҳолига хизмат кўрсатиб, шаҳардаги бошқа марказларга босимни камайтиришга имкон беради.

Тахминий ҳисобларга кўра, янги марказ кунига 800-1000 ватандошга хизмат кўрсатиш мумкин. Бу эса ҳозиргидан икки баравар кўп. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!