Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиққа ҳоким сайланди


18 декабрь куни қишлоқ ҳокимлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари маълум бўлди. 86,1% овоз билан Ғаниев Адаш номзоди ғолиб бўлиб, ҳокимликка сайланди.

Ғаниев Адаш Шакаримович 1974 йил 12 январда Қорачиқ қишлоғида туғилган. 1990 йили “Победа” (ҳозирги “Турон”) мактабини кумуш медаль билан тамомлади. 1990 йили Тошкент шаҳридаги Тошкент Политехника институтининг “Ахборот ва бошқаришни автоматлаштириш” мутахассислиги бўйича ўқишга кириб, 1995 йили олийгоҳни тамомлади. 1995-2002 йиллари Ўзбекистон темир йўллар компаниясида инженер-технолог лавозимида ишлаб келди.

2004-2007 йиллари Туркистон шаҳридаги гуманитар-педагогика институтида инженер-дастурчи лавозимида ишлади. 2007-2008 йиллари Туркистондаги “Болашақ” иқтисодиёт ва ҳуқуқ коллежида информатика фани ўқитувчиси, 2008-2009 йиллари Туркистон индустриал-педогогика коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлади. 2009-2020 йилларда Туркистон индустриал-педагогика коллежида директор лавозимида фаолият кўрсатди. 2019-2020 йиллари ишдан ажралмаган ҳолда Туркистон шаҳар “НурОтан” партиясининг аъзоси бўлган. 2020 йилдан якка тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган. “Аманат” партияси аъзоси. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!