Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Футболчиларимиз ғолиб бўлишди


Қорачиқ қишлоғининг йигитлари яна бир улкан зафарга эришди. Туркистон футбол лигасининг "Б" гуруҳида "Қарашық" жамоаси тўп суриб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилдилар. Жамоа сардори Шоҳрух Эркинов ва  Зафар Ирисбоевлар турнирнинг энг зур тўпурарлари ўнлигидан жой олишди. Шоҳрух рақиблар дарвозасига 21 гол уриб, сардорлик маҳоратини кўрсатди.

Қорачиқлик ёшларнинг футбол мусобақаларида катнашиши учун имкон қилиб берган барча сахий ҳомийларга қишлоҳ аҳолиси номидан миннатдорчилик билдириб, таъзим қиламиз.

Энди йигитларимиз супер-лигада ўйнашади. Келгусида республика ўйинларида ҳам қорачиқликларни кўрамиз, деган умиддамиз. Жамоага келгуси ўйинларида муваффақият тилаб, янги-янги ғолиблик шоҳсупаларига кўтарилишини кутиб қоламиз.

“Қарашық” футбол жамоаси аъзолари:

Эркинов Шоҳрух

Ирисбоев Ислом

Эркинов Шахзод

Эркинов Ҳусниддин

Ирисбоев Бегзод

Маннапов Аҳмад

Атаханов Заурбек

Самиев Муҳриддин

Ахметов Давлат

Ирисбоев Зафар

Мўминов Арман

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!