Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

“Туркистон-Самарқанд” автобус рейси очилади


Янги вилоятда бир нечта ижтимоий муҳим темир йўл йўналишлари очилди.

Вилоятда 44 та транспорт компанияси (1224 та автобус парки билан) аҳолини ташиш бўйича хизмат кўрсатмоқда. Доимий транспорт тармоғи 1090 та график бўйича 325 та йўналишдан иборат.

Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Бекзат Тлегенов “2018 йили вилоятда 797 миллион йўловчи ташилди. 2017 йилга қиёсланганда бу кўрсаткич 1,8%га ўсди. Жорий йилда 865 миллион йўловчини ташиш кутилмоқда. Ўтган йили вилоятда 18 та янги транспорт рейслари йўлга қўйилди” деди.

Бу билан бирга 2019 йили “Туркистон-Бодом” ва “Туркистон-Сариағаш” йўналишларида поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу йўналишларда поезд ҳафтасига 5 марта қатнайди. “Туркистон-Бодом” йўналишига билет нархи 609 тенге, “Туркистон-Сариағаш” йўналишига эса 1114 тенгени ташкил этади.

2019 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги савдо ва сайёҳлик алоқаларни ривожлантириш мақсадида Туркистон билан Самарқанд орасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади. 

 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!