Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқда янги масжид очилди


Шу Рамазон ойининг дастлабки таровиҳи ўқиладиган кун Қорачиқда янги масжид ибодатга очилди. Қишлоқнинг қуйи маҳалласида 30 йил илгари ҳашар усулида барпо қилинган Ҳамза масжиди бир неча йилдан буён таъмирга муҳтож эди. Ўтган йили “Туркистон маданият вақфи” хайрия жамғармаси етакчилигида масжидни янгилаш ишларига киришилганди. Туркиядан Ихлос вақфи узатган ёрдам қўли туртки бўлиб, қисқа вақтда масжидни тўлиқ янгилашга қарор қилинди. Ва қорачиқлик ишбилармонлар томонидан ўтган йили сентябрь ойида бошланган масжид иншооти 6 ойда битказилди.

Замонавий меъморий услубда, 300 кишилик жамоатга мўлжалланган "Ҳазрати Ҳамза" маҳалла масжидининг расмий очилиш маросими 22 март куни “Дилбар она” кафесида бўлиб ўтди. Йиғинга Қорачиқ ҳокими, бош имоми ва оқсоқоллари билан бирга масжид қурилишига ҳисса қўшган узоқ-яқин юртлардан келган меҳмонлар билан чет эллик ҳомийлар иштирок этишди. Масжид тақдимотида қурилишда иштирок этган барча фаоллар, маҳалла улуғлари ҳамда хорижлик меҳмонларга илтифот кўрсатилиб, махсус совғалар ҳадя этилди. Зиёфат, тақдимот ва табриклардан кейин меҳмонлар масжид олдига йиғилишди. Тиловат ва дуолар ортидан таниқли имом Қўчқор ота Тўрахонов оқ фотиҳаси ила ибодатга очилган янги масжид халқимизга ҳақиқий рамазон туҳфаси бўлди. Яратганнинг уйини бунёд этган ҳар бир мусулмонга Аллоҳдан раҳматлар ёғилиб, то қиёматгача халқимизга хизмат қилишини насиб этсин. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!