Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқда янги мактаб


Қорачиқ қишлоғида бунёд этилаётган замонавий билим даргоҳининг пойдеворига бугун расман старт берилди. Қишлоқ бош имом-хатиби Усмон домла Шарипов, таниқли педагог, маърифатпарвар Аҳмад Эрметов, Саврон тумани маслаҳати депутати Азиз Азимов ва яна қатор ҳамюртларимиз бу тадбирда иштирок этдилар.

1200 ўқувчига мўлжалланган мактаб бунёдкори Ҳабибулла ака Азимов бу кошона халқимиз келажаги бўлмиш ёш авлодга хизмат қилиши, юздан зиёд ҳамқишлоғимиз иш билан таъминланишини тилга олди. 2000 йилдан зиёд кўҳна тарихга эга сервиқор Қорачиқ заминига гўзал ва мафтункор бинолар ярашади. Ҳар бир иншоот қишлоқ кўркига кўрк қўшиб, янги иш ўринлари билан таъминлайди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!