Қишлоғимиз ёш талантлари
2023-05-29 151 0
"Қорачиқ" ўрта мактаби ўқувчиси Муниса Тулкунова ёш рассомлар вилоят кўрик-танловида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Республика миёсида ўтказиладиган “Жарқин болашақ” республика бадиий санъат кўрик танловига йўлланма ҳамда 20 минг тенге пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, дзюдо бўйича Осиё чемпионати ғолибаси, спорт устаси, "Қорачиқ" ўрта мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Шоира Самиеванинг шогирдлари Абдукаримова Дилмира, Ҳабибуллаева Малика ва Авазханова Онажонлар дзюдо буйича вилоят чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллаб, устозларининг юзини ерга қаратмади.
Яна бир қорачиқлик талант Алинур Бекметов эса Чимкент шаҳрида таэквондодан ўтган республика турнирида фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
Спортчи ўғил-қизларимизга келгуси ишларида муваффақият тилаймиз.