Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқда қариялар куни


1 октябрь куни Қорачиқ қишлоқ ўзбек маданият маркази раиси Мирзахон ака Адхамов бошчилигида Саид Хайруллоҳ, Саъдулла Абдуллаевлар бир гуруҳ фахрийлар хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олдилар ва байрам билан табриклаб, совғалар тақдим этилди. Аввало қишлоқда энг ёши улуғ онахон - 98 ёшли Кимё ая Исмоилова, таниқли имом Қўчқор ота Турахонов, устоз Патто ота Абдалимовлар уйига бориб, зиёрат қилинди. Нафақада бўлган фахрий отахон ва онахонларни байрам билан табрилаб, совғалар топширилди.

Қозоғистон ўзбеклари "Дустлик" ҳамжамиятининг "Дўстлик" юксак медали билан 2 нафар фахрийларимиз, фаол ёшларимиздан ҳам 2 киши такдирланди.

Яна бир қатор ҳамқишлоқларимиз Қозоғистон ўзбеклари "Дўстлик" ҳамжамиятининг фахрий ёрлиги билан такдирланди.

Республикамизда ягона ўзбекзабон газета - "Жанубий Қозоғистон" вилоят газетаси бош муҳаррири Раимжон ака Алибоев бир гуруҳ нафақадорларни шахсан ўзи қутлади.

1 октябрь - Кариялар куни муносабати билан Қорачиқ қишлоқ ўзбек маданият маркази ташаббуси билан "Дийдор - ширин" номли қадрлаш ва хотира кечаси бўлиб ўтди. Қишлоқ ёшлари ҳомийлигида "Қорачиқ" кафесида 200 нафар нафақа ёшидаги ҳамқишлоқларимизга дастурхон ёзилиб, ўтганлар хотирасига Қуръони карим тиловат қилинди. Байрам дастурхонидан сўнг қишлоқ маданият уйида концерт дастури тақдим этилди. Маданият уйи директори в.б. Илхом ака Бобохонов, таниқли хушовоз хонанда Одилжон ака Азизбеков, Югнак қишлоғидаги "Дилшод" ўзбек фольклор ансамбли раҳбари Зебуниса опа Абдалимова, хушовоз хонандалар Онажон опа Туйчиева, Шарифжон Исмоиловлар қарияларимизни қўшиқлари билан хурсанд қилишди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!