Сауран туманига янги ҳоким
2023-10-31 228 0
Туманнинг аввалги ҳокими Ғалимжан Усенбаев ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.
Туркистон вилоятида Қозоғистон президенти администрацияси ва туман маслаҳати билан келишилган ҳолда Туркистон вилоятида ҳокими Дархан Сатибалдининг қарори билан Сауран туманига Мақсад Танғатаров ҳоким этиб тайинланди.
Дархан Сатибалди “Янги ҳокимга муҳим вазифалар юкланган. Олдинда ҳали ишлар кўп. Ҳокимлар аҳоли билан яқин алоқада бўлишлари керак. Янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиб, аҳолини иш билан таъминлаш зарур. Қишлоқларни ривожлантириш, тозаликни таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш зарур” деди.
Танғатаров Мақсад Асилбекович 1981 йили Туркистонда туғилган. Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг иқтисодиёт ва ҳуқуқшунос мутахассислигини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йил Туркистон шаҳар таълим бўлимида бухгалтер сифатида бошлади. 2012-2017 йиллари Туркистон шаҳар ҳокимиятида иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи сифатида ишлади.
2017-2019 йиллари шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди. 2019-2021 йилларда эса шаҳар ҳокимиятида сайёҳлик бўлими, уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларида раҳбарлик лавозимларида ишлади.
2021 йилдан 2023 йилгача Туркистон шаҳар маслаҳатининг котиби бўлди. 2023 йил июль ойидан Сауран тмани ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.