Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Кентаудан аэропортга йўл очилди


Туркистон вилоятидаги Кентау шаҳри билан Туркистон халқаро аэропорти орасидаги 26 кмлик автойўл фойдаланишга топширилди. Қурилиш ишлари Туркистон вилоятининг йўловчи транспорт ва автомобиль йўллар бошқармаси буюртмасига биноан амалга оширилди.

Ушбу авто трасса Кентау, Сўзоқ тумани ва Жамбил вилоятини Туркистон шаҳри билан боғлайди. Лойиҳага мувофиқ 26 кмлик йўл бутунлай асфальтланиб тугатилган. 100 метрлик кўприк қайта таъмирдан ўтказилган. Йўлнинг 4 жойидан ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш йўлаги қилиниб, 27 та сув ўтказиш қувурлари ётқизилган. Йўлдаги хавфсизликни таъминлаш мақсадида 331 та ёритиш симёғочлари ўрнатилган. Бундан ташқари, 6 та бекат ва аҳоли пунктлари номи кўрсатилиб, тегишли йўл белгилари ўрнатилди.

Ҳозирги вақтда йўл фойдаланишга топширилганидан кейин Туркистон ва Кентау орасидаги автомобиль тиқинлари сезиларли камайган.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!