Муносиб ғалаба муборак!
2024-03-09 594 0
Саврон тумани ҳокими кубоги учун футзалдан туман биринчилиги финали Ўранғой спорт клубида бўлиб ўтди. Туман бўйича жами 22 жамоа қатнашган бу турнирда “Қорачиқ” футбол клуби 21 ўйин ўтказиб, унинг йигирматаси ғалаба билан якунлади ва финал ўйинида Югнак қишлоғининг "Жуйнек" клуби билан дуранг натижани қайд этди. Шу тариқа жами 61 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.
Саврон тумани биринчилиги ғолиби булган "Қорачиқ" футбол клуби ва жамоа сардори Шахзодбек Эркинов бошчилигида барча футболчи укаларимиз, Қорачиқ спорт федерацияси раҳбари, устоз-мураббий Абсалон ака Ўринбосаров, доимий равишда ҳомийлик қилаётган ҳамқишлоқларимиз Али Абдукаримов, Хуршидбек Муютов, Азизбек Азимов, Мухаммадали Айтметов ҳамда барча қўллов курсатган ҳамқишлоқларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Шу ўринда она қишлоғимиз обрўсини муносиб ҳимоя қилиб, қувонч улашган қахрамонларимиз – “Қорачиқ” футбол клуби аъзоларини яна бир бор олқишласак. Жамоа сардори Шохрух Эркинов, ўйинчилар Ислом ва Зафар Ирисбоевлар, Шахзод Эркинов, Зовурбек Отахонов, Азизбек Тилашов, Дилмурод Олимжонов, Артур ва Шохрух Дадахоновлар, Умид Норметов, Хусниддин Эркинов ва Самандар Рахимжоновларга офарин деймиз. Қорачиқнинг обрусини сақлаб келаётган спортчи ёшларимиз хамиша илғорлар сафида кўринаверсин.