Туркистонда янги сайёҳлик ҳудуди
2019-03-13 461 0
Туркистон вилоятида янги сайёҳлик ҳудуди пайдо бўлади. Вилоят ҳокими тадқиқот ўтказиб, қурилиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлашга кўрсатма берди. Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев янги вилоят марказини айланиш вақтида янги сайёҳлик ҳудуди лойиҳаси билан танишди. Ушбу ҳудуд “Ҳазрати Султон” музей-қўриқ ёнида очилади.
Вилоят ҳокими “Ҳазрати Султон” музей-қўриқ ҳудудидан Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси жуда яхши кўриниб туришига урғу берди. Мана шу музей-қўриқ ёнидан янги сайёҳлик ҳудудини ташкил қилиш керак.
Умирзақ Шукеев “Турар жойлар шарқий услубда қурилиб, уч қаватдан ошмаслик керак. Бундан ташқари, махсус микроиқлим ҳосил қилиш учун сунъий кўлларга эга парк ҳудудларини қуриш лозим. Тегишли бошқармаларга махсус тадқиқот ўтказиб, керакли ҳужжатларни тайёрлашга кўрсатма бераман. Бундан ташқари барча керакли инфраструктур масаларни ҳам ҳал этиш керак” деди.
Вилоят ҳокими бу билан бирга шаҳарнинг кириш дарвозасини кўриб чиқди. Ҳоким “Туркистонга кириш дарвозалари жуда кўркам бўлиши керак. Шаҳарга кириб келаётган сайёҳлар аввал янги шаҳарни сўнгра эски шаҳарни кўришлари лозим. Бунинг учун шаҳарга киришда замонавий бинолар қуриш керак” деди.