Ғолиблар тақдирланди
2024-03-15 616 0
Кеча 14 март куни қишлоғимизнинг "Қорачиқ" спорт мажмуасида футзал бўйича Саврон тумани ҳокими кубоги мусобақаси ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди. Саврон тумани ҳокими М.Танатаров, вилоят маслаҳати депутати Б.Сулейменов, тадбиркор Х.Азимов, Саврон тумани маслахати депутатлари А.Азимов, Н.Абдуллаев ва яна қатор меҳмонлар иштирок этган бу тадбирда Саврон туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларидан футбол жамоалари иштирок этишди.
Саврон тумани биринчилиги ғолиби- - “Қорачиқ” футбол жамоасига туман ҳокими Кубок, республика турнирига йулланма ва 1млн тенгелик сертификатни тақдим этди. Спортчиларимизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.