Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Янги ҳоким сайланди


Кеча 21 апрель куни Қорачиқ қишлоғи ҳокимлигига сайлов бўлиб ўтди. Сайловда “Аманат” партиясидан номзод бўлган Сакен Уразбаев ҳокимликка сайланди.

Сакен Уразбаев бунгача Туркистон вилоят қишлоқ хўжалиги бўлимида, сўнгра Сауран туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келганди.

Сакен Уразбаев “Менинг “Аманат” партияси номидан Сауран тумани Қорачиқ қишлоғи ҳокимлигига номзод сифатида қўйилишим менга юкланган катта ишонч ва масъулият эканлигини тушунаман. Менинг сайловолди дастурим партия ҳам ўз олдига қўйган мақсадларидан олингани учун буни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Бу вазифаларни тўлиқ амалга оширишга, шу орқали туманимиз гуллаб-яшнашига, иқтисодиётининг ривожига, туман аҳолисининг турмуш шароитларини бундан ҳам яхшилашга бор кучимни сарфлайман.

Юртимизда тинчлик, бирдамлик, дўстлик билан миллатлараро тотувликни сақлаш, рақобатбардош иқтисодиёт шакллантириш, аҳолининг шароитини яхшилаш, ишсизлик билан курашиш, ишлаб чиқариш корхоналари очиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, муҳтожларга ёрдамлашиш, қишлоқ халқининг талаблари ва истакларини бошқарув органларига етказиш, янги даврнинг янги талабларига мос ҳолда меҳнат қилиш менинг зиммамга юклатилган вазифадир” деди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!