Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қишлоқда Ғалаба куни


7 Май - Қозоғистон Қуролли кучлари ва 9 Май - Буюк Ғалаба байрамлари арафасида қишлоқ хотира монументи олдида хотира тадбири бўлиб ўтди.

Қорачиқ қишлоқ маданият уйи директори Одилжон ака Азизбеков ташаббуси билан ташкил этилган бу тадбирда Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими Сакен Уразбоев, қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси Жумадулла ака Умаров, қишлоқ бош имом-хатиби Усмон ҳожи Шарипов, кенг жамоатчилик вакиллари, учала мактабдан бир гурух ўқувчилар иштирок этишди ва Номаълум солдат” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.

Она қишлоғимиз тақдирига бефарқ қарамаётган барча ҳамқишлоқларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!