Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқлик ёш тадбиркорлар тақдирланди


Бугун Туркистон вилояти тадбиркорлар палатаси қўллови билан Саурон тумани хокимлиги ташкилотчилигида тадбиркорлар учун йирик саноат корхоналарига саёхат ва семинар-тренинг ташкил этилди.

Бу семинар-тренингда Қорачиқ қишлоғининг қатор жиҳоз ишлаб чиқариш корхоналари рахбарлари хам қатнашиб, зарур билим ва кўникмаларни олдилар, тажриба алмашдилар. Қишлоғимизнинг ижтимоий ривожланишига муносиб улуш қўшиб, кўплаб хамқишлоқларимизни иш билан таъминлаб келаётган келажаги порлоқ ёш тадбиркорлар BAHT MEBEL корхонаси директори Алишер Тўхтошбек уғли Бахитов, Satibay корхонаси директори Охунжон Абдухолиқ уғли Сотибоев ва ADAL brend корхонаси директори Орифжон Толибжон уғли Дадахоновлар махсус сертификат билан тақдирланди.

Ёш тадбиркор укаларимизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!