Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Олимпиада ғолиби – Умида Ҳакимова


Жорий йилнинг 21-22 май кунлари Астана шаҳрида “Жарқын болашақ” номли қозоқ тили олимпиадасининг республика босқичи бўлиб ўтди. 12-бор ўтаётган ушбу олимпиадага республикамизнинг барча вилоят ва туманларидан жами 2000 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Улардан 200 нафари Астанада ўтказилган республика босқичига йўлланма олди. Республика босқичи миллати қозоқ бўлган ва бошқа миллат вакилларидан иборат 7-11 синф ўқувчилари орасида бўлиб ўтди. Олимпиада 5 та йўналишда ғолибларни аниқлади.

Ушбу йўлланма олганлар ичидан бизнинг Қорачиқ қишлоғи Қорачиқ” ўрта мактаби 9-синф ўқувчиси Умида Зуфар қизи Хакимова ҳам ўрин олди. Ҳакимова Умида туман ва вилоят босқичларида биринчи ўринни бекорга эгаллмаганлигини кўрсатиб, республика босқичининг “Білгірлер бәйгесі” йўналишида биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Давлат тилини мукаммал ўрганиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган синглимизни, уни тайёрлаган устози Тўрахонова Нигора ва барча қўллаб-қувватлаганларни муборакбод этамиз.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!