Ёш ихтирочилар
2024-06-06 219 0
Ленгер шаҳрида “Буюк ихтироларга илк қадам” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ушбу муқобақанинг “Радиоқурилма ёрдамида техникани бошқариш” номинацияси бўйича Саврон тумани ғолиби Қорачиқнинг “Турон” ўрта мактаби 7-синф ўқувчилари Охунжон Муталибов ва Зиёдулла Марипжоновлар ўз ихтиролари билан ҳакамлар ҳайъатини лол қолдирди.
Улар бу йўналишда фахрли 3-ўринга ноил бўлдилар ва махсус диплом ҳамда 20 минг тенге пул мукофоти билан тақдирландилар.
Бу уқувчиларни илғор изланувчан педагог, физика фани ўқитувчиси Фаррух Мўминов тайёрлаган. Ёш ихтирочиларга ва мактаб жамоасига келгуси ишларида муваффақият тилаб қоламиз.