Бош саҳифа / Маданият


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқда санъат байрами


Туркистон яқинидаги қадим Қорачиқ заминида қишлоқ маданият уйида "Устоз санъаткорлар - эл хазинаси" номли санъат кечаси бўлиб ўтди. Унда Туркистон минтақасининг устоз санъаткорлари жонли овоз ила қўшиқ куйлаб, ўз махоратларини намойиш этишди. Устоз санъаткорлар Ботир Турахонов, Расул Салохиддинов, Қосим Бойбеков, Ғайрат Маменов, Абдулла Қулахметов, Шухрат Хонсаитов, Шавкат Мирзаев, Қахрамон Бухорбоевлар сохир овозлари ила жонли овозда ўзбек мумтоз қўшиқларини юксак махорат ила ижро этдилар.

Қозоғистонда ягона 45 йилдан зиёд тарихга эга Қорачиқ ўзбек халқ театри биносида ўтган концерт дастурини таниқли сурнай устаси Нурмухаммад ака Йулдошев сурнай садолари остида байрамона бошлаб берса, қишлоқ оқсоқоллари - Саврон тумани ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Мирзахон хожи ака Адхамов, "Парасат" ордени сохиби Хабибулла ака Азимов ва истеъфодаги полковник Мамиржон ака Юнусалиевлар санъат ахлига миннатдорчилик билдирди. Туркистонда ўзбек санъатининг ёрқин вакили устоз Хамидулла ота Мутановнинг муносиб авлоди - таниқли сўз устаси, касбий махоратли кларнет созандаси Равшан ака Мутанов тадбирни йирик концерт дастурларидек виқор билан юритди. 3 соатга чўзилган байрам тадбирида Туркистоннинг барча қишлоқларидан мехмонлар иштирокини кўриб дилдан қувондик.

Тадбир мобайнида Туркистон ўзбек санъатининг ёрқин вакиласи - Бутуниттифоқ Халқ ижодиёти фестивали лауреати, "Дилшод" ўзбек фольклор ансамбли асосчиларидан бири Тўтихон опа Зайнишева шу қутлуғ даргохда ўз фаолияти хақида тўлқинланиб гапириб бераркан, бу ёруғ оламни тарк этган устозлар ва хамкасбларини кузида ёш билан ёд этди. Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги оналар кенгаши раисаси Мухаббат опа Ибрагимова бирлашма раисининг ташаккурномаларини устоз санъаткорларга тақдим этди. Тадбирда устоз санъаткорлардан Болтабой ота Мавлонқулов, Янгибой ота Қудретов, Манноб ота Эрметовларнинг иштироки яна-да файз киритди. Бутуниттифоқ Халқ ижодиёти фестивали лауреати Рохатой опа Неметова ва "Дилшод" ўзбек фольклор ансамбли директори хушовоз хонанда Зебунисо опа Абдалимоваларнинг жонли овозда ижроси байрам тадбирига хузур бағишлади.

Қорачиқ қишлоқ маданият уйи ва ўзбек халқ театри директори Илхом ака Бобохонов рахбарлигида хушовоз хонандалар Қахрамон Бухорбоев ва Шарифжон Исмоиловлар ташаббуси ва ташкилотчилигида ўтказилган бу концерт дастури барчага манзур булди. Эндиликда Туркистон минтақасининг ёш санъат юлдузлари иштирокида концерт дастурини уюштириш бўйича ташкилий ишлар бошланиб кетди. Дарвоқе, концерт дастурида иштирок этган таниқли шоира Барно опа Исоқова (Қарноқли) бу байрамга бағишлаб ашъор хозирлаётганини айтиб ўтсак ортиқча бўлмайди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!