Туркистон ва Самарқанд ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди
2019-04-15 787 0
14 апрель куни Самарқандга Туркистон-Самарқанд халқаро автобус йўналишининг биринчи йўловчилари етибкелди.Туркистон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, йўналиш ҳар куни соат 18:00да бошланади. Йўловчилар Туркистондаги «Олтин Ўрда» автостанциясидан Самарқанддаги «Самарқанд» автовокзалигача олиб борилади. Йўлда Чимкент ва Ўзбекистоннинг Гулистон ҳамда Жиззах шаҳарларида тўхташ назарда тутилган. Сафар нархи - тўрт минг тенге (тахминан 10 доллар). Расмийлар маълумотига кўра, Туркистон ва Самарқанд ўртасидаги автобус қатнови мамлакатга келаётган сайёҳлар оқимининг ўсишига таъсир қилади.
2018 йилнинг 10 декабрида Туркистон - Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилди. Аввалроқ, расмийлар икки мамлакат ўртасида қатновчи автобуслар чегарани ҳеч қандай ортиқча тўсиқсиз кесиб ўтиши ҳақида маълум қилганди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича биринчи минтақалараро форум 15 ноябрь куни Чимкентда бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
kun.uz дан олинди.