Туркистонда қурилиш кечаю кундуз олиб борилиш керак
2019-04-27 586 0
Бош вазир Асқар Мамин ўзининг Туркистон вилоятига қилган хизмат сафарида Қозоғистон республикасининг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатмалари бажарилишини назорат қилди. Шаҳарнинг маъмурий марказида бош вазир вилоят ҳокимияти, бошқарма ва департамент бинолари, медиамарказ, конгресс-холл қурилиш майдонларини кўздан кечирди. Ижтимоий аҳамиятга эга йўналишдаги қурилишлар, яъни стадион, ўқувчилар саройи, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази каби қурилишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мусиқа мактаби, бассейнли спорт саройи, вилоят илмий кутубхонаси қурилишлари тайёргарлик босқичида турибди. Минтақани ободонлаштириш мақсадида биринчи президенти парки, шаҳар парки, мусиқали фаввора, амфитеатр, арбат объектлари қурилиши режалаштирилган. Барча қурилиш ишлари график бўйича бориб, белгиланган муддатларда тугатилади.
Бош вазир Туркистон шаҳрини ўраб турувчи “яшил белбоғ” ишлари, ирригация тармоқларини ривожлантириш ишларини назорат қилди.
Шаҳарнинг маъмурий марказида йил охиригача 52 та кўп хонадонли турар жой бинолари фойдаланишга топширилади. Минтақани газлаштириш учун 31,1 км магистрал газ қувурлари ётқизилиб, шаҳарнинг табиий газга бутунлай уланиши 2020йил этиб белгиланган.
Бош вазир “Кучайтирилган иш режимини киритамиз. Икки ҳафта давомида қурилиш ишларини кечаю кундуз режимига ўтказишни таъминланглар” деб кўрсатма берди.