Туркистонда икки қаватли автобуслар
2019-06-04 675 0
Яқинда Туркистонда икки қаватли сайёҳлар электроавтобуси қатнови йўлга қўйилади. Автобусларга 82 йўловчи сиғади. Бир заряд билан автобус 200 км йўл юриши мумкин. Ушбу экологик транспорт воситаси сайёҳлани шаҳарнинг мадани-тарихий марказига олиб боради. Бу ҳақда вилоят ҳокими Умирзоқ Шукеев Хитойнинг “BYD” компанияси вакиллари билан бўлган учрашувда маълум қилди. Компания автобусларни йил охирида етказиб беришга тайёрлигини билдирди.
Йиғилишда вилоят ҳокими йилдан йилга шаҳарга келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони ортиб бораётганига урғу берди. Бу сайёҳларга комфорт шароитлар қилиб беришни талаб этади. Масалан, 2018 йили Туркистон вилоятини 1,5 миллион сайёҳ зиёрат қилган бўлса, жорий йилда 1,7 миллионга етиши кутилмоқда.
Томонлар электр батареялар, қуёш панеллари ишлаб чиқариш ҳамда электроавтомобиль ва электроавтобусларларни йиғишни Туркистон вилояти ҳудудида ташкиллаш масалаларини муҳокама қилишди. “BYD” компанияси ушбу лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдириб, бозорни ўрганишга тайёрлигини маълум қилди. Ўз навбатида вилоят ҳокими инвесторларни вилоятда ишлаб чиқариш учун қулай шароитлар мавжудлигидан хабардор қилди. Бундан ташқари, компания вакиллари енгил рельсли транспорт инфраструктурасини қуриш учун ўрганишмоқчи. Уч кун ичида мутахассислар поезднинг тахминий йўналиши ўтадиган жойларни тадқиқ қилишади.
“BYD” Хитойнинг енгил рельсли транспорт ва электр транспорт ишлаб чиқарувчи йирик компаниясидир. Дунё бўйича компания электроника, автомобиль, янги энергетика ва темир йўлларига боғлиқ 30 дан ортиқ саноат паркларига эга.2016 йили “BYD” электроавтобуслари Лондонда намойиш этилганди.