Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

“Самруқ қазина”нинг Туркистонга совғаси


“Самруқ қазина” Туркистон шаҳрида 5 та объект қурмоқда.

Вилоят ҳокимиятлари ва мамлакатнинг йирик компаниялари Туркистонни ободонлаштириш учун кечаю кундуз ишлашмоқда. Улардан бири “Самруқ қазина” компаниясидир.

Ушбу компания қадимий шаҳарда 5 та бино қурмоқда. Акционерлик жамияти бошқаруш раиси Ахметжан Есимов қурилишнинг бориши билан танишиш учун Туркистонга келди.

 “Ўқувчилар саройи” 2020 йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишлари сифати қаттиқ назорат қилинмоқда. Қурилиш майдонида 100 нафар одам иш билан таъминланган. Компания 7000 ўринлик марказий стадион қуриш учун ҳам масъул. УЕФА талабларига жавоб бера оладиган стадион 8,3 гектар майдонни эгаллайди. Унинг қурилиши келгуси йил ниҳоясига етади.

А.Есимов бундан ташқари вилоят марказида қурилаётган Конгресс-холл, амфитеатр ва Аҳмад Яссавий номидаги музей қурилиши билан ҳам танишди.

Мартда бошланган объектлар қурилиши 2020 йилда ниҳоясига етиши режалаштирилган. Ахметжан Есимов қурувчилар ва қурилиш компания раҳбарлари билан бўлган учрашувда қурилиш ишлари сифатли ва ўз муддатида тугалланиши кераклигини таъкидлади.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!