Дошқозон – 620 ёшда!
2019-08-29 568 0
Бу йил Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг асосий экспонати - дошқозон (тайқазан) 620 ёшга тўлди. Қозон қуйилган Қарноқ қишлоғида ўтган байрам тадбирида бутун Қозоғистондан олим ва археологлар иштирок этди.
Дошқозон қадимги металлургиянинг дурдона асаридир. Қозон темир, рух, қўрғошин, қалай, қизил мис, кумуш ва олтин металларидан Амир Темур буйруғига биноан қуйилган. Оғирлиги икки тонна.
Олимларга кўра, дошқозонга сув тўлдирилиб, жума куни намоздан чиққанларга тарқатилган. Қозоннинг шундай хусусияти бор эдики, унга қуйилган сув ўз ҳароратини сақлаб қолган. У 3 минг литр сувни ўз ичига олган.
Тадқиқотларга кўра, Аҳмад Яссавий мақбарасидаги бутун экспонатлар ичида дошқозон - қуйилиш санаси аниқ бўлган экспонатдир.
Дошқозон 54 йил мақбарадан ташқарида, яъни Эрмитажда сақланди. 1935 йили дошқозонни Ленинград шаҳридаги Эрмитаж музейига Эрон санъатининг учинчи конгерссига олиб кетилди. 1989 йили Эркин ака Жўрабековнинг анча уринишларидан кейин қозон ўз тарихий ватанига қайтарилди.