Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ музейи очилди


2019 йил 19 октябрь куни Қорачиқ қалъасининг 2000 йиллик юбилейи муносабати билан Қорачиқ қишлоғида янги музей очилди. 500 метр кавадрат майдонни эгаллаган янги музей биносини қорачиқлик йирик тадбиркор Ҳабибулла Азимов ўз маблағидан қуриб фойдаланишга топширди.Қарийиб 50 йил давомида қишлоқ аҳли томонидан йиғиб келинаётган 2500 дан зиёд антиқа ашёлардан иборат музейда ҳозирча 500га яқин экспонат кўргазмага қўйилган.

Юбилей дастурларига Қозоғистон Республикаси парламент мажлиси депутати Қоратоев Фахридддин, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайидикром Ниёзходжаев, Ўзбекистоннинг Олмаота консули Аброр Фатхуллаев жаноблари ва Кентау туман ҳокимлиги таклиф қилинди. Музей очилиши олдидан сўзга чиққан юқорида номлари тилга олинган азиз меҳмонлар қорачиқликларни юбилей ва янги музей биноси очилиши билан табрикладилар. Музей остонасида қизил лентани мажлис депутати Қоратоев Фахриддин ака, тадбиркор Ҳабибулла Азимов ака ва қишлоқ оқсоқоли бирга қирқишди. Меҳмонларни эспонат ва антиқа ашёлар билан археолог олим Марат Туяқбаев таништирди. Кўргазма сўнгида меҳмонлар музейнинг фахрий меҳмонлар китобчасига ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.   

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!