Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда йўл ҳақи ошди


Туркистонда жамоат транспортларида йўл ҳақи 70 тенгега ошди. Бунгача йўл ҳақи 50 тенге эди. Ягона йўловчи ташувчи ширкат буни ёқилғи нархи ошиши билан изоҳламоқда. Ушбу масалани маҳаллий ҳокимият ширкат билан бир неча бор муҳокама қилди. Натижада нарх оширилишини қабул қилди. Ширкат ҳам ўз навбатида автопарк таркибини бутунлай янгилашга ваъда берди. Ҳозирда автопаркда 275 та автобус бўлиб, уларнинг кўпчилиги жуда ҳам эскирган. Йўл ҳақи сўнгги бор уч йил олдин оширилган эди.

Туркистон шаҳри ҳоким ўринбосари Жандос Баирханов “Ширкатга бир нечта талаблар қўйилди. Бу талаблар босқичма-босқич бажарилади. Масалан, автобуслар 2020 йил охиригача бутунлай янгиланиши керак. Ҳокимият буни ўз назоратига олади. Агар қўйилган талаблардан бирортаси бажарилмаса, у ҳолда ширкат билан шартнома бекор қилинади” деди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!