Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда 6 минг хонадон қурилди


Ўтган йили “Нұрлы жер” дастури доирасида Туркистон вилоятида 550,6 минг квадрат метр турар жойни фойдаланишга топшириш режалаштирилган эди. Йил якунларига кўра, фойдаланишга 620,4 минг квадрат метр турар жой ёки 5846 хонадон топширилди. 5846 хонадондан 176 таси хизмат уйлари, 2432 таси ижара, 2737 таси шахсий хонадон ва 501 таси хусусий қурувчиларга тегишли. Натижада режа 129 фоизга бажарилган.

Бундан ташқари, жорий йилда давлат бюджети ҳисобидан сотиб олиш ҳуқуқисиз ижара турар жой фонди ташкил этиш мақсадида 64 та кўпқаватли уй фойдаланишга топширилади, йил охиригача эса яна 44 та кўпқаватли уй қурилади. Булар билан бирга вилоятда ўтган йилдан буён давлат бюджети ҳисобидан жами 5,6 миллиард тенге маблағга 24 та 7 қаватли уй қурилиши давом этмоқда.

Яна 47 та кўпқаватли турар жой (жами майдони 112,6 минг квадрат метр, 1701 хонадон)қурилиши олиб борилмоқда. Хусусий қурилиш фирмалари томонидан 3286 та хонадонга эга 65 та кўпқаватли турар жой қурилмоқда. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!