Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон 2800 ёшда


Туркистон шаҳрининг ёши 2000 дан кўп бўлиши мумкин. Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов шундай баёнот билан чиқди.

Аюпов сўнгги натижа 2020 йилнинг ноябрь ойида эълон қилинишини билдирди. Бу масала бўйича ЮНЕСКО вакиллари ўз қарорларини айтишади.

Туркистон ҳокими “Турли мутахассислар ўтказган тадқиқотларга кўра, Туркистон шаҳри 2000 дан кўп, аниқроғи 2800 ёшда эканлиги тасдиқланди. Мен бунга ишонаман, умид қиламанки тадқиқот натижалари исботланади” деди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, фактлар мавжуд. Лекин бундан ташқари исбот ҳам керак. Археологлар буни қўлга киритишлари билан халқаро ҳамжамиятга топширилади. Археолог Айсулув Эржигитованинг фикрига кўра, Куттепада ҳали батафсил тадқиқотлар ўтказилмаганига кўра, шаҳарнинг 2200 дан ошган бўлиш эҳтимоли юқори. Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти директори Дмитрий Воякин “Бизга бироз вақт керак. Кейин гўзал Туркистоннинг ҳақиқий ёшини аниқ айта оламиз” деди.

Эслатиб ўтамиз, 2000 йили Туркистон ўзининг 1500 йиллигини расмий равишда нишонлаган эди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!