Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Халқаро қозоқ-турк университетига махсус статус берилди


Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фармонига кўра, Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетига махсус статус берилди. Шу муносабат билан олий ўқув юртига вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев келиб, ўқитувчилар ва талабаларни муҳим воқеа билан табриклади.

Вилоят ҳокими йиғилиш иштирокчиларини Туркистон вилоятини ривожлантириш бўйича тўртта йўналишни амалга оширишда ҳамкорликка чақирди. Шукеев олий ўқув юрти вилоят таълим соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.

Ҳозирги кунда университетда дунёнинг 20 та ўлкасидан талабалар таълим олади. Униеврситетга махсус статус берилиши улкан академик ва бошқарув мустақиллигини беради. Бундан ташқари, энди университет ўқитувчилари аввалгидан 75% кўпроқ маош олишади. Бунинг 20% устама иш ҳақи Туркия ҳукумати томонидан берилади. Бу билан бирга ХҚТУ PhD фалсафа доктори ва ихтисослик бўйича фан докторлари бериш ҳуқуқига эга. Таълимий дастурлар мазмунини белгилаб, шахсий намунадаги дипломлар бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети 1991 йили биринчи президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, халқаро олий ўқув юрти статусига эга илк университетдир. Таълим қозоқ, турк, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!