Бош саҳифа / Янгиликлар


Туркистон аэропорти йил охирида фойдаланишга топширилади


Туркистон шаҳрида 16 км узоқликдаги Шаға посёлкасида жойлашган халқаро аэропорт жорий йилнинг охиригача фойдаланишга топширилади.

Объектни “YDA Group” турк компанияси қурмоқда. Қурилиш майдонида 302 киши ва 102 махсус транспорт воситаси меҳнат қилмоқда.

Ҳозир аэропорт терминали пойдевори битиш арафасида, учиш-қўниш йўлакчасининг биринчи қават тўшамаси тўшалмоқда.

Ҳокимият “Аэропорт 900 гектар майдонни эгаллайди. 2020 йилнинг охирига фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Аэропорт халқаро стандартлар бўйича замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилмоқда. Терминал йилига 3 миллионга яқин йўловчиларга хизмат кўрсата олади” деб маълум қилди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!