Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Умирзақ Шукеев: Туркистон – элбоши лойиҳаси


Туркистон аҳолисининг шаҳар ҳокими Рашид Аюпов билан бўлган ҳисобот учрашувида вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев сўзга чиқди. Вилоят ҳокими “Туркистонга тарихий статус бериш элбошимиз Нурсултон Назарбоевнинг лойиҳаси эканлигини унутмаслигимиз керак. Айнан шунинг учун шаҳарнинг меъморий кўринишини сақлаб қолиш мақсадида уни ривожлантиришнинг учта асосий йўналишини танладик. Биринчи йўналиш тарихий-маданий минтақа, иккинчиси маъмурий-бизнес марказ, учинчиси эски шаҳарни модернизация қилиш” деди.

Учрашув натижаларига кўра, вилоят ҳокими вилоят марказининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ижобий баҳолаб, бир қатор аниқ кўрсатмалар берди.

Умирзақ Шукеев “Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг калит масалаларидан бири бу аҳолини 100% табиий газ ва канализация билан таъминлашдир. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш орқали биз шаҳардаги экологик ҳолатни яхшилаймиз. Жазирама ёзда иқлимни яхшилаш учун шаҳарни кўкаламзорлаштириш зарур” деди.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими шаҳар аҳолиси ва янги кўчиб келувчилар томонидан уй-жойга бўлган талаб ўсиб бораётганини таъкидлади.

Шукеев “Биз уй-жой қурилишида сифатига ва ташқи кўринишига катта эътибор қаратяпмиз. Биз аҳолини газ, сув, канализация, электр, иситиш, алоқа билан таъминлашимиз керак. Асосий мақсад Туркистонни аҳоли ва меҳмонлар учун қулай, хавфсиз, тоза ва жозибадор этиш” деб гапирди.

Ҳозирда маъмурий-бизнес марказида умумий майдони 575,8 минг квадрат метрга тенг 156 дона кўп қаватли турар жой қурилмоқда. 2019 йил охирида  32 та турар жой қурилиши якунланиб, 1701 хонадон оилаларга берилган. Бу билан бирга ўтган йили шаҳарда 100 та кўча асфальтланган ва жорий йилда яна 100 кўчага асфальт босилиши режалаштирилган. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!