Туркистон-Тошкент автобуси
2018-12-12 575 0
Энди Туркистондан Тошкентга автобусда 7 соатда 2 минг тенге биланбориш мумкин бўлди.
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳри ва Ўзбекистоннинг Тошкент шри орасида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Маршрутнинг очилиши 10 декабрь куни Туркистон шаҳридаги "Алтын Орда" автовокзалида бўлиб ўтди. Ушбу маршрутга Қозоғистон томондан "Бакдаулет Сервис" ва Ўзбекистон томондан "Узавтотранс" агентлиги хизмат кўрсатади.
Маршрутнинг масофаси 335 километр. Йўлда 6 соат 40 дақиқа юрилади. Икки йўналишда ҳар куни иккита автобус ҳаракат қилади.
Туркистон шаҳридан ("Алтын Орда" автовокзали) автобуслар эрталаб 07:00 ва кечки пайт 17:00соатларда, Тошкент шаҳридан ("Тошкент" автовокзали) соат 08:00, 18:00 (Астана вақти билан) йўлга чиқади. Йўлда 30 дақиқа техник тўхташ бўлади. Билет нархи 2 минг тенге ёки 50 минг сўм.
Вилоят ҳокимияти янги халқаро йўналишнинг очилиши икки давлат орасида саёҳатчиларни кўпайтириб, ҳамкорликни кучайтиришига умид қилмоқда.