Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

2050 йилда Туркистон аҳолиси уч бараварга кўпаяди


Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг генерал режасига кўра, шаҳар аҳолиси 2050 йилда 500 мингга етади.

Туркистон вилояти ҳокимлиги Туркистон шаҳрини турк оламининг маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантиришнинг генерал режасини ишлаб чиқди.

Ҳужжатда Туркистонда демографик ҳолат ўрганилганда туғилиш ортиб, ўлим камайгани кўрсатилди. Туркистон вилояти ўлкада туғилиш ва аҳолининг табиий ўсиши бўйича биринчи ўринда туради.

Табиий ўсишнинг умумий коэффиценти 21,87%, туғилишнинг умумий коэффиценти 1000 аҳолига 27,01 дан тўғри келади. Ҳозирги вақтда миграциянинг юқори кўрсаткичлари Туркистонга вилоят маркази кўчирилиши билан тўхтайди.

Аҳолининг ўсиши бўйича тахминлар қуйидагича:

2019 йилда – 165 минг киши;

2025 йилда – 250 минг киши;

2035 йилда – 350 минг киши;

2050 йилда – 500 минг киши.

 

2019 йил 1 январь ҳолати бўйича шаҳарнинг турар жой фонди 3,2 миллион метр квадратни ташкил этди. Генерал режага кўра, шаҳар 6 та турар жой туманларига бўлинган. Янги турар жой ҳудудлари шаҳар ва туман магистрал кўчалари бўйида жойлашган.

Режада 3 қаватдан 7 қаватгача бўлган кўпқаватли уйлар қуриш кўзда тутилган. Туркистоннинг асосий қурилишлари кам қаватли бўлиб қолади. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!