Бош саҳифа / Янгиликлар


Туркистонда 100 та кўча асфальтланади


Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев билан шаҳар ҳокими Рашид Аюпов вилоят марказида йўллар қурилиши ва таъмирланишини назоратдан ўтказишди. Бу билан бирга Туркистонда 5,7,9 ва 12-қаватли турар жой уйлари ҳам қурилмоқда.

Ўлкадаги фавқулодда ҳолат ва карантинга қарамай, маънавий пойтахтдаги қурилиш ишлари тўхтамади. Ҳозирги вақтда барча ишлар график бўйича давом этмоқда. Лекин баъзи қурилиш майдонларида ишчи кучи танқислиги сезилмоқда.

Вилоят ҳокими қурилаётган объектларнинг ривожланиш ва ободонлаштириш учун зарурлигини таъкидлаб, масъулларга ишчи сонини кўпайтиришга кўрсатма берди. Бу билан бирга Туркистон шаҳрининг диқатга сазовор жойларидан бири парк бўлади. Унинг қурилиши Б.Саттархан проспектининг икки тарафида олиб борилмоқда.

Вилоят марказида 100 кўча таъмирланади. Бугунги кунда 26 кўча асфальтланиб, 22 кўчада таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 48 кўчада йўл чеккалари маҳкамланиб, канализация қудуқлари баландлиги йўл билан тенглаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!