Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон шаҳрида шарқ ҳаммоми очилди


Туркистон шаҳрида тарихий архитектура намуналари бўйича қурилган шарқ ҳаммоми очилди. Пойдевори ўтган йили қўйилган ҳаммомнинг умумий майдони 3 минг квадрат метрдан ортиқ. Ушбу шарқ ҳаммоми Туркистон шаҳрига Қизилўрда вилоятининг совғасидир.

Бу билан бирга Туркистонда ўлканинг маънавий пойтахтини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ишлар узлуксиз олиб борилмоқда. Қурилиш ишлари ҳам вилоят ҳокими Умирзақ Шукеевнинг бевосита назорати остида қолмоқда.

Ҳоким вилоят марказидаги парк қурилиши ишларини назоратдан ўтказди. Ушбу паркда анъанамизни машҳур қиладиган архитектура асарлари ўрнатилади.

Бу билан бирга “Парасат” паркида дам олиш ҳудудини реконструкция қилиш вақтида суний кўлни иккига бўлиб, кўприк ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!