Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Кентауда янги цех ишга тушди


Кентау шаҳрида полиэтилен қувур ишлаб чиқарадиган цех ишга туширилди. Лойиҳанинг баҳоси 600 миллион тенге. Цех йилига 1500 тонна қувур ишлаб чиқариш қувватига эга. Бу ерда 50 киши меҳнат қилади.

Ушбу цех шаҳардаги “Бетонзавод”нинг собиқ биносида жойлашган. Келгусида бинода радиатор ишлаб чиқаришни йўга қўйиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу лойиҳанинг қиймати эса 1 миллиард 200 миллион тенгега тенг. Лойиҳа тўлиқ ишга тушганида йилига 600 минг радиатор ишлаб чиқариш кутилмоқда. Бу ерда ҳам 50 киши иш билан таъминланади.

Ундан ташқари, бу ерда темир-бетон маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи цех очиш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа 200 миллион тенгега баҳоланмоқда. Бу цехда йилига 13 минг 500 дона темир-бетон маҳсулоти ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!