Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон йўлларида автобус йўлаклари ажратилади


Ушбу йўлакларда жамоат транспортларидан ташқари, имконияти чекланган одамлар ҳам ҳаракатланиши мумкин.

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов вилоят ҳокими Умирзақ Шукеевга лойиҳани намойиш этди.

Туркистон шаҳрининг барча кўчаларида жамоат транспорти учун махсус йўлак “Bus lane” ажратилади.

Ҳокимият берган хабарда “Туркистон шаҳрининг барча кўчаларига яшил ранглар йўл белгилар ўрнатилади. Махсус ажратилган йўлакка бошқа транспорт воситаларининг кириши ва тўхташи тақиқланади. Бундан ташқари, Сатторхонов марказий кўчаси бўйлаб автомобилларни қолдириб кетиш ҳам тақиқланади” дейилган.

Ҳозирча лойиҳа синов тариқасида ишламоқда, ҳайдовчилар қоида бузганлиги учун жаримага тортилмайди.

Автобуслардан ташқари махсус йўлакдан имконияти чекланган кишилар аравачаларда ва электромобиллар ҳаракатланиши мумкин.

Ҳокимиятда “Bus lane татбиқ қилиш жамоат транспортларининг йўл тиқинларида туриб қолишлари, натижада ҳаракатланиш графикининг кечикишининг олдини олади” деб қўшимча қилишди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!