Туркистонга Ўзбекистондан гуманитар ёрдам келди
2020-06-08 417 0
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан Туркистон шаҳрига 3 та юк машинасидан иборат гуманитар ёрдам етиб келди.
Қўшни ўлкадан 150 минг дона тиббий ниқоб, 2500 дона ҳимоя костюми, 150 минг дона тиббий қўлқоп, 1000 термометр ва 440 дона койка келтирилди.
Ушбу гуманитар ёрдам Туркистон вилоятининг тиббий муассасалари орсида тақсимланади.
Учрашув вақтида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Ниёзхўжаев критик вақтларда биродар ўлкалар бир-бирини қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлади.