Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон стадиони 31 миллионга тушди


Туркистон шаҳридаги футбол стадионининг қурилишига давлат бюджетидан 31 миллион доллар сарфланди. Стадион етти минг (!) кишига мўлжалланган.

Объект қурилиши 2019 йили бошланиб, ўлкада татбиқ этилган фавқулодда ҳолатга қарамай ҳозирда қурилиш якунига етиб қолди. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, шаҳарнинг футбол клуби йўқ. Вилоят ҳокимлиги бунга жавобан вилоятда болалар футбол мактаби билан янги футбол жамоаси ташкил этилишини маълум қилди.

Таққослаш учун Туркияда қурилган 28 минг ўринлик “Сивас Арена” стадиони учун 21 миллион доллар сарфланганди. Польшанинг 15 минг кишилик “Родомяк” стадионига 29 миллион доллар сарфланганди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!