Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Ғаниев Шокарим (1936-2002)


     Ғаниев Шокарим  1936 йил 1 апрелда Туркистон райони,  Қорачиқ қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келди. 1943-1951 йиллар Фрунзе номли нотўлиқ ўрта мактабда, 1951-1954 йиллар эса шаҳардаги Калинин ўрта мактабида ўқиди. 1955-1958 йиллар Тошкентдаги Чиноз қишлоқ хўжалик техникумида агроном  мутахассислиги бўйича таҳсил олди. 1958 йили ўз она қишлоғи Қорачиққа қайтиб меҳнат фаолиятини кичик агрономликдан бошлади. Шу билан бир қаторда 1958-1965 йиллар Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг сиртқи бўлимида ўқиб олим-агроном мутахассислигига эга бўлди. У ўзбек тили билан бирга қозоқ ва рус тилларида эркин муомала қила олар эди. Табиатан зеҳни ўткир бўлган Шокарим Ғаниев 1962 йили август ойидан бошлаб “Победа” колхозида бош агроном бўлиб ишлади.

У намунали  ҳизматлари учун  1974 йили “Қозоғистонда  хизмат кўрсатган агроном” унвонига сазовор бўлди. Ғаниев Ш. 1972 йили Сомали, Эфиопия, Италия шаҳарларига, 1975 йили эса Германия Демократик республикасига меҳнат йўлланмаси билан делегация таркибида бориб қайтди. 1977-1987 йиллари, яъни 10 йил мобайнида   “Коммунизм” колхози раиси лавозимида самарали хизмат қилди. Ш.Ғаниев давлат ва жамият олдидаги хизматлари учун “Меҳнат Қизил Байроқ ордени” (1972й.) ва “Шавкатли меҳнат учун” (1965.й), “В.И.Ленин туғилган куннинг 100 йиллигини нишонлаш муносабабти билан. Шавкатли меҳнат учун” (1970й) медаллари билан тақдирланган. Бир неча бор район халқ депутатлари советига депутат бўлиб сайланган. 1987 йил октябридан 1990 йил 3 январигача халқ депутатлари “Қорачиқ” қишлоқ советининг раиси, “Победа” колхозида агроном ва яна 1991 йилдан “Қорачиқ” қишлоқ шўросининг раиси бўлиб ишлади. Нафақага чиққач, “Қорачиқ” ИЧШда раис ўринбосари лавозимида фаолият юритди. 2001 йилдан то умрининг охиригача Туркистон шаҳар оқсоқоллар кенгашининг раиси вазифасини бажарди. Шокарим ака Ғаниев қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган  меҳнаткаш инсонлардан биридир. Унинг ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликда “Тошкент-58”, “Тошкент-62”, “Тошкент-67” пахта навларини ишлаб чиқиши ва уни Қозоғистон иқлимига мослаштириш борасидаги хизматлари мақтовга сазовордир. Агроном- олим тинмай изланишлари натижасида  янги серҳосил “Мақсад” навли пахтадан 66 центнер ҳосил олишга эришди. Бу пахтачилигимизда энг юқори кўрсатгич ҳисобланади.

     Шокарим ака Қайта қуриш даврида хусусий деҳқон-фермер хўжаликлари тузиш ҳамда ширкат аъзолари улушларини ажратиб беришда вақтларини аямади. У турмуш ўртоғи Зоҳид домла невараси Мунаввар Соли қизи (1938 й.т) билан бирга Баргинсо (1961 й.т), Маматраим (1963й.т), Икромжон (1965й.т), Хайринисо (1968й.т), Ирисой (1970й.т), Ғанижон (1971й.т) Адашжон (1974 й.т) исмли фарзандларни тарбиялаб вояга етказган.

     Ғаниев Ш. 2002 йил 22 август куни хасталикдан сўнг оламдан ўтди.                  

Аширмат Толиб

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!