Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Маменов Зоид (1946-2011)


     Маменов Зоид 1946 йил 15 сентябрь куни Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон шаҳрига қарашли Қорачиқ қишлоғида таваллуд топган.Отаси Муҳаммадроҳим - Маман Махсум маърифатпарвар ва боғбон одам бўлган. Онаси Хайрибону оддий уй бекаси эди. Зоид 1953 йили Қорачиқ қишлоғидаги “Победа” ўрта мактабининг 1-синфига бориб, хат- саводини  илк устози Шарбон опа Ваҳобова қўлида чиқарди. 1963 йили ўрта мактабни, сўнг Чимкентдаги ҳисобчилар курсини тамомлаб, шу соҳа бўйича ишлади ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда 1970 йили Ўзбекистондаги ТошДУ, ҳозирги Тошкент Давлат миллий университетининг юридик факультетига ўқишга тушиб, 1976 йили  аъло баҳолар билан битириб, юрист мутахассислигига эга бўлди.

     З.Маменов 1967 йилдан 1976 йилгача Югнак қишлоқ советида бухгалтерия бўлими бош ҳисобчиси бўлиб ишлаган. 1976 ва 1985 йиллар оралиғида “Победа” жамоа хўжалигида касаба уюшмасининг раҳбари ҳизматини адо этди. У Сайдан Жамолов, В.Троян, Мирилёс Мирқадиров, Ғофур Йўлдошев каби ўнлаб ажойиб инсонлар билан ҳамкасб бўлди. 1987-1994 йил апрел ойигача эса фуқоролик ҳимоя муҳандиси ишини бажарган.

     1994 йил 11 апрелдан 1997 йил 25 майгача Туркистон шаҳар ҳокими аппаратининг қонун маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. 1997 йил  июль ойидан бошлаб 1999 йил 27 сентябгача Туркистон шаҳар маслаҳатининг бош мутахассиси хизматини бажарган.

     Маменов Зоид 1999 йил 28 сентябрдан бошлаб 2002 йилгача Қорачиқ қишлоқ ҳокими бўлиб ишлади. 2003 ва 2009 йиллар оралиғида Туркистон шаҳар ҳокимлиги қишлоқ ҳўжалиги бўлимида қонун бўйича мутахассис лавозимида самарали меҳнат қилди. Унинг кўп йиллик меҳнати ҳар доим муносиб тақдирланиб келди. Шаҳар ҳокими Ўмирзоқ Амет ўғли тамонидан “Қишлоқ хўжалик ишларида юқори натижага қўл етказгани учун”, “Туркистон шаҳрининг 1500 йиллик тўйини юқори даражада ўтказишга қўшган хизмати учун” берилган ташаккурномалари фикримизнинг далилидир. Шунингдек Зоид Маменовни шаҳар ҳокими М.Мирқодиров 50 йиллик тўйи билан, шаҳар ҳокими Али Бектоев 60 йиллик тўйи билан, шаҳар ҳокими Қ.Мўлдасеитов пайғамбар ёши 63 билан, вилоят маслаҳати бошлиғи С.Қалғинбай “Кўп йиллик олий ишлари, оммавий-сиёсий ҳаётда ўз ҳизматини аямай меҳнат қилганлиги учун”, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Б.Жилқичиев “Экономика ва бошқа ишлардаги катта хизмати, миллатлараро дўстликни кучайтирганлиги учун” Мақтов Громаталари билан табрикладилар.

     Турмуш ўртоғи Маҳбуба Анорбой қизи билан бирга Зафар, Ҳанифа, Жамила, Музаффар, Абдуғаффор, Ҳалима, Ҳакима, Шарифа исмли суюкли фарзандларини тарбиялаб, вояга етказишди. Улар турли соҳаларда ҳизмат қилишмоқда.

     “Отам кўп вақтларини деҳқончилик билан ўтказган. Ҳовлимизга кузнинг охирларида жуда кўп ўрик дашакларини кўмиб қўярди ва эрта кўкламда уни қазиб олиб бир-бирлаб экиб чиқарди. Кейин бу ўрик кўчатларини турли жойлардан одамлар келиб олиб кетишарди. Отам Туркистонда энг дастлабкилардан бири бўлиб 35 гектар ер майдонини давлатдан сотиб олиб “Савоб” деҳқон хўжалигини очган. Хўжаликда 3 гектар теракзор, 2 гектар мевали ва манзарали боғ, узумзор ва гулзорлар бор. Шунингдек беда, пахта, буғдой, сабзавотлар экилган. 2000 йили “Туркистон-1500” навли буғдой чиқариб, 70 центнердан ҳосил олган. Бу буғдой навини ўйлаб топишда кўп қийинчиликларни енгишга тўғри келди”,- дейди фарзандлари.

     2009 йил 15 сентябрда Туркистон шаҳар ҳокимчилиги ва Қорачиқ қишлоғи аҳолиси Маменов Зоидни тагига от мингизиб, эгнига зарбоб тўн кийгизиб катта тантана билан нафақага кузатиб қўйишди. Аммо орадан 2 йил ўтиб 2011 йил 2 июнь куни Зоиднинг юраги уришдан тўхтади ва эртаси 3 июнь куни Қорачиқ жомеъа масжидида жума намозидан сўнг жанозаси ўқилди.

     Маменовнинг саккизта фарзанди ва улардан 30 невара, 7 эвара бор. Ҳозирги пайтда табаррук отанинг эзгу ишларини улкан оилага бош бўлиб ўғиллари Абдуғаффор ва Зуфар давом эттирмоқда.

Гапимизни ёшлигидан адабиётга ишқибоз бўлган Зоиднинг ўзи иштиёқ билан айтиб юрадиган севикли шоири Махтумқулининг сўзлари билан якунлаймиз:

Қаноатда, иззатда тут ўзингни, 

Таъма, қилиб сарғайтирма юзингни.

Ҳар номардга хайф айлама сўзингни,

Сўзингнинг биносин йиққанча бўлмас.

  

Мағрур бўлиб кезма умринг гулига,

Дуч бўларсан бир кун хазон елига.

Юз йил яшаб тушсанг ажал қўлига,

Чапингдан ўнгингга боққанча бўлмас...

Аширмат Толиб

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!