Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Абилов Рауф (1962-2018)


      Абилов Рауф   1962 йили 1 январда Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон тумани Югнак қишлоқ совети, Қорачиқ аҳоли манзилида туғилган. Отаси Абилов Халил (1927-1974) мактабда химия-биология фанидан биринчи муаллим бўлган. Онаси Жамол ая 1928 йили туғилган бўлиб, оддий колхозчи, фарзандлар тарбиячиси, уй бекасидир. Рауф 1969 йили “Победа” ўрта мактабининг биринчи синфига бориб 1979 йили мазкур мактабни  илғор атестат билан тамомлади. 1980 йили Тошкент шаҳридаги  Халқлар дўстлиги номли институтга сиртдан ўқишга тушиб, 1985 йили олим-агроном мутахассислигини эгаллади.

     1986-1979 йиллари собиқ “Победа” жамоа хўжалигида  ишчи, комсомол қўмитаси котибининг ўринбосари, комсомол қўмитаси котиби бўлиб фаолият юритди.  

     1986 йили декабь ойидан 1989 йили август ойига қадар  Туркистон тумани комсомол қўмитасининг II-котиби хизматини бажаради. 1989-1996 йиллари “Победа” жамоа хўжалигининг касаба уюшмаси қўмитасининг  раиси, Туркистон ишлаб чиқариш ширкатининг  раиси бўлди.

     1996 йилнинг декабридан 1999 йилнинг октябрига қадар Қорачиқ қишлоғи ҳокими вазифасини бажарди. 1999 йилнинг октябридан 2003 йилнинг март ойигача Қорачиқ қишлоғи ҳокимчилигида қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 2003 йилнинг март ойидан 2010 йил 30 декабргача Қорачиқ қишлоғи ҳокими ўринбосари  бўлиб хизмат қилди. 2010 йилнинг 30 декабридан 2015 йил 27 июлгача Қорачиқ қишлоғи ҳокими бўлиб муваффақиятли ишлаб келди.

     Абилов Рауфнинг Арофат-1987й.т, Насиба-1988 й.т, Юлдуз-1990 й.т, Умида-1993 й.т  исмли қизлари ва Жасур-1995 й.т деган ўғли бор.

     “Қишлоқда инфратузулманинг ривожланишига йўналтирилган чораларнинг амалга ошиши орқали Қорачиқ қишлоқ округининг гуллаб-яшнайверишига барча куч-ғайратимни сафарбар этиб, элга хизмат этишни ўзимнинг буюк мақсадим деб биламан.”

     Бу қишлоғимиз ҳокимининг шу бугунги аниқ мақсади. Қишлоқ аҳолиси бу ниятнинг амалга ошишига тўлиқ ишонади ва қўллаб қувватлайди. 

     Абилов Рауф 2015 йил 27 июль ойидан Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими ўринбосари хизматига алмаштирилди. Қорачиқ қишлоғи округи ҳокими этиб шу қишлоқ турғуни Айтметов Фурқат тайинланди. 

     Абилов Рауф 2018 йил 10-декабрь куни оламдан ўтди. 

     Аширмат Толиб

 

 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!