Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Айтметов Фурқат


      Айтметов Фурқат 1969 йили 27 августда Турикистон шаҳри Қорачиқ қишлоқ округи, Қорачиқ аҳоли манзилида дунёга келган. Отаси ҳуқуқшунос Ирисқул ҳожи (13.08.1946-10.01.2016) Юсуфали ўғли Айтметов масъул лавозимларда меҳнат қилган, онаси Райҳон (20.09.1950-7.06.2009) Абдулла қизи оддийгина меҳнаткаш, меҳрибон она бўлган. Фурқат 1975-1983 йили оралигида Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги институтининг техника-агрономия бўлимини тамомлаган. 1987-1989 йиллари Кенгаш армияси сафида бўлиб, Лесозаводск шаҳрида солдатлик  буричини  ўтаган. 1998-2003 йиллари  ЖҚВ  Очиқ университети қонун бўлимини сиртдан  битирган. 1991-2012 йиллари “Рахат” деҳқон хўжалигида раис бўлиб, шаҳар ҳокими девонининг  инспектори  хизматларини бажарди .

     2012 йилдан шу кунга  қадар Қорачиқ  қишлоқ округи ҳокими девонининг бош мутахассиси  хизматида ишлаб келарди. 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб Қорачиқ қишлоқ округи ҳокими вазифасини бажаришга киришди.

     Фурқат  оилали, рафиқаси Дилором (10.02.1973) Умаров Султон қизи билан Жаҳонгир (21.06.1993й.т.), Муҳаммадали (14.04.1999й.т), Саидмуҳаммад (12.09.2005й.т) исмли ўғилларини ва  Холича (14.12.1994й.т.) қизларини  вояга етказмоқда.

                                                        

Дастури:

Қишлоқ округининг инфратузилмасини ривожлантириш

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, суғориладиган ерларни  кенгайтириб, деҳқон хўжаликларини  йириклаштиришни якунлаш.

Аҳоли орасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш.

Халқнинг  турмуш шароити ночор  гуруҳларига ҳар томонлама ёрдам бериш.

     Юқорида айтилган ишларни бажариш учун Юртбошининг халққа йўллаган  Мактубини амалга ошириш, Ҳукуматда қабулланаётган дастурларни, халққа йўллаган мактубини амалга ошириш, Ҳукуматда қабулланаётган дастурларни халққа ўз вақтида ахборот бериш мақсадида “Давра суҳбат”ини уюштириш ва тадбиркорларнинг  тажрибасини  халққа кенг таништириш  орқали амалга ошириш.      

Аширмат Толиб

 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!