Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Мараим қори (1890 - 1972)


     Мараим қори Тошайазлар ўғли  1890 йили Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси атрофидаги қўрғонлардан биридаги уйда дунёга келган. Болалик даври шу қўрғон ичида ўтган. У ўзининг камсуқумлиги, одоби, зеҳни билан тенгдошларидан ажралиб турган. Бу оила гарчи шаҳарда яшаган  бўлса ҳам, баҳордан то кеч кузгача Қорачиқ қишлоғи атрофида деҳқончилик билан шуғулланиб, шундан келадиган даромад ҳисобига умргузаронлик қилган. Ёш Мараим ота-онасига яқиндан ёрдам бериш билан бирга улардан араб алифбосини ўрганиб, Қуръони каримни ёд олади ва саккиз ёшидаёқ қори деган шарафли номга эга бўлади. Вояга етгач Қорачиққа кўчиб чиқиб, деҳқончиликни давом эттиради. Сўнг қишлоқдаги  ғалла омбори ва хирмонида ишини давом эттиради. Хайринсо исмли аёл билан турмуш қуриб, 4 ўғил ва бир қиз фарзандини солиҳ ва солиҳа қилиб  тарбиялайди. Шу билан бирга диний ўқишларини давом эттириб, Нуриддин домладан таълим олади, Маман махсум билан ҳамкорлик қилади.

     Улуғ Ватан уруши йиллари фронт ортида меҳнат қилиб, урушдагиларга озиқ-овқат, кийим-кечак етказишда муносиб ҳиссасини қўшади. Иш кучи кам бўлган бу даврда Мараим қори тўғри келган ишни бажариб кетаверган. Шу йилларда “Чигитни атайлаб қурғоқ ерга эккан”, деган туҳматлар билан қамалган. Ўша пайтда қишлоқ совети раисаси бўлган Иноят Усмонова тегишли ташкилотлар билан келишиб, уни туҳматлардан  халос қилади. Қамоқдан қайтган Мараим қори тоат-ибодатни давом эттириб, қишлоқнинг ўртароғидаги қабристондан ертўла қазиб, уни гўр шаклига келтириб, кечалари  ҳукумат тазйиқидан  қочиб яширинча, диний китобларни мутоала қилиб, ислом дини билимдонларидан бири даражасига  кўтарилган.

     Мараим қори 1972 йили  оламдан  ўтганида исломнинг етук билимдони бўлган Маман махсум  кўзига ёш олиб “Эҳ, Қори ака, сиздай одамлар энди дунёга келармикан” деб азият чеккан экан.

     Қишлоғимизда Мараимовлар сулоласи анча машҳур бўлиб, улардан Қомил ҳожи Поччахон ўғли, Раҳим ҳожи Азим ўғли, Носир ҳожи Мараим ўғли, Одил Паччахон ўғли каби отахонлар ўзларининг ҳалол меҳнатлари эвазига кексалик гаштини сурмоқдалар.

     Ҳозирги кунда Қорачиқнинг катта кўчаларидан бирига Мараим қори номи берилган.

Мараимов Музаффар

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!